3 833
Машҳур блогер қоидабузарликни тасвирга тушириб юборадиган «сотқинлик», «стукачлик» бўйича айтар гапини айтди
«Қоидабузарликни тасвирга тушириб юбориш мавзуси атрофида доим баҳслар бўлади. Кўпгина ҳайдовчилар ўз манфаатларидан келиб чиқиб, бу ишни «сотқинлик», «стукачлик», «номардлик», деб аташади. Мен эса мутлақо бошқа фикрдаман», — дейди Хушнудбек Худойбердиев.
«Ҳар йили йўлларда минглаб инсонлар вафот этишади. Қоидани бир тийинга илмайдиган, йўлда худди молдек машина ҳайдайдиганлар, афсуски, кўп. Уларнинг касрига кимнингдир отаси, онаси, фарзанди ҳаётдан кўз юмади (Аллоҳ асрасин барчамизни).
Шу сабабли бундай фожиаларга қарши бутун жамоатчилик биргаликда курашиши керак. Ҳамма уйғоқ бўлиши, ҳеч ким лоқайд бўлмаслиги керак. Видеоларни албатта юборинг, агар пул олишга хижолат бўлсангиз, воз кечсангиз ҳам бўлади.
Қоидабузарлар ҳар қанча ўзгаларни айбламасин, энг аввало, ўзлари қоидани бузмаслиги керак, тамом.
Юқоридаги видео 1 ҳафта олдин олинган. Болакайни Аллоҳни ўзи асрабди. «Стукачлик» деб оғзидан кўпик сачратадиганларга айтадиган гапим, ўша болакай ўрнида сизнинг фарзандингиз ҳам бўлиши мумкин эди. Бошқа гапим йўқ», — дея таъкидлади ҳуқуқшунос.
Бир оз аввал Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Телеграм канали орқали бугундан бошлаб видеорегистраторлар билан бир қаторда видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилишини маълум қилганди.
Илгари фақат видеорегистраторда тасвирга туширилиб, юборилган тасвирларгина кўриб чиқилар, лекин бошқа видеотехникалар, хусусан, мобил телефонларда олинган видеолар жарима қўллаш учун асос бўла олмас эди.
Ҳуқуқшунос фуқаролар ҳуқуқбузарлик тасвирга туширилган видеоларни ejarima.uz сайти орқали ваколатли органга юборишлари мумкинлигини эслатиб қўйди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради