10:56 / 02.01.2021
3 531

Андижонда хўроз уриштирганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Андижонда хўроз уриштирганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида тўрт нафар фуқаро томонидан Тошкон кўчасида пул тикиб, хўроз уриштириш ўйини ташкиллаштирилганлиги аниқланиб, ўйин ташкилотчилари ушланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар берди.

Андижон вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, 2020 йил 20 декабрь куни соат 18:00 да фуқаролар М.А., Ю.О., Б.Ш. ҳамда И.Т. 100 минг сўмдан пул тикиб, хўроз уриштираётганда қўлга олинган. Ўртага ташланган 386 минг сўм пул ва 5 дона хўроз далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Суриштирувлар давомида ушбу шахслар мавсумий иш билан шуғулланиши, хўроз ўйинидан эса қўшимча даромад топишни мақсад қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш, шу жумладан, ана шундай ўйинлар учун қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда хўроз уриштирганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди