Фото: ТАСС
Олимлар қайси қон гуруҳи эгалари энг кучли иммунитетга эга эканликларини аниқлашди. Улар олиб борган тадқиқотга кўра, IV қон гуруҳи эгалари энг кучли иммунитетга эга бўладилар.
Мутахассислар келган хулосага кўра, қон гуруҳи инсон организмининг вирусли инфекция вақтида интерферон ишлаб чиқара олишига таъсир қилади. Бу эса иммун тизими билан бевосита боғлиқ ҳисобланади. Интерферонлар вирус, бактериал моддалар ва паст молекуляр кимёвий бирикмаларнинг организмга киришига жавобан ишлаб чиқариладиган оқсиллар ҳисобланади.
Олимлар IV қон гуруҳига эга одамлар интерферон ишлаб чиқариш борасида энг кучли эканликларини аниқлашган. Бундай қон гуруҳига эга синалувчиларнинг 92 фоизи организмида ушбу оқсил кўп миқдорда ишлаб чиқарилган.
I ва III қон гуруҳига эга синалувчиларнинг, мос равишда, 80 ва 91 фоизида юқори кўрсаткичлар қайд қилинган.
II қон гуруҳи ташувчиларининг 40 фоизида интерферон ишлаб чиқариш даражаси паст бўлган ва улар касалликларга учрашга қолганлардан кўра кўпроқ мойил ҳисобланадилар.
Аввалроқ хитойлик олимлар коронавирусни бошдан ўтказганларнинг аксарияти иммунитет тикланиши муаммоларига дуч келишлари мумкинлиги ҳақидаги хулосага келишганди. Бундай одамларнинг бир қисмида қонда лимфоцитлар камайиши кузатилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради