15:09 / 04.01.2021
2 684

11 январдан ОТМларда анъанавий таълим бошланади

11 январдан ОТМларда анъанавий таълим бошланади
Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари 11 январ кунидан анъанавий таълимга қайтади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев маълум қилди.

«Барча ОТМлар томонидан ўқув жараёнини анъанавий тарзда бошлаш бўйича график ишлаб чиқилган. График асосида 2021 йил 11 январдан барча ОТМларнинг тегишли курсларида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади.

Айрим касал талабалар ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларнинг ўқишлари онлайн шаклда давом эттирилиши мумкин. Бу ҳолатда ОТМлар талабаларнинг шароитларини ўрганиб чиқади. Барча имкониятлари мавжуд бўлган талабалар анъанавий таълимга тўлиқ жалб этилади
», дейди вазирлик вакили.

Тадбирда таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари ОТМ томонидан мустақил белгиланиши маълум қилинди.
«Ҳафталик ўқув кунлари ўқув режасидаги ҳафталик юкламалар асосида белгиланади. Бугунги кунда ўқув режаларидаги фанларга ажратилган ҳафталик юкламадан келиб чиқадиган бўлсак, ҳафталик ўқув куни 5-6 кунга тўғри келади. Бунда талабаларнинг кунлик юкламаси ҳам ошиб кетмаслиги лозим», деган вазирлик вакили.

Маълумот учун, 2020 йил 16 ноябрдан Ўзбекистонда барча олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари анъанавий шаклда тиклана бошлаганди. Бунгача талабаларнинг ўзи анъанавий ёки онлайн таълим шаклини танлаши мумкин эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 11 январдан ОТМларда анъанавий таълим бошланади