15:44 / 04.01.2021
2 267

Самарқанд шаҳридаги 1 сўмлик давлат мулки аукционда 2,9 миллиард сўмга сотилди

Самарқанд шаҳридаги 1 сўмлик давлат мулки аукционда 2,9 миллиард сўмга сотилди
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридаги бошланғич нархи 1 сўмлик бўш турган бино онлайн аукцион савдоларида 2,9 млрд. сўмга сотилди. Давлат активларини бошқариш агентлиги ушбу мулк учун савдоларда 15 нафар талабгор иштирок этганини маълум қилди.

Таъкидланишича, аукционда иштирок этиш учун шу йилнинг 2 январ куни тушликка қадар аризалар қабул қилинган, 4 январ куни соат 9.00да аукцион ўтказилган. Унда бўнак миқдори 40 миллион сўм этиб белгиланганди.

Аукцион ғолибига 24 ой муддатда 4 миллиард сўм инвестиция киритиш ҳамда 28 та янги иш ўрни яратиш ва меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш мажбурияти юклатилади.

Маълумот учун, ушбу давлат активи 0,27 гектар ер майдонига эга. Самарқанд вилояти ҳокимининг 2020 йил 2 декабрдаги 190-Қ-сонли қарори асосида хусусийлаштириш амалга оширилди.

Давлат объекти бўйича олди-сотди шартномаларини тузиш аукцион савдолари ўтказилган кундан кейин ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилиши лозим. Давлат объектининг олди-сотди шартномаси аукцион савдолари ўтказилган кундан кейин, 10 кун муддат ичида, сотувчи, балансда сақловчи ва аукцион савдоларининг ғолиби ўртасида олди-сотди шартномаси расмийлаштирилмаса, автоматик тарзда ғолибдан кейинги иштирокчига тасдиқлаган нархи бўйича мазкур давлат объекти бўйича олди-сотди шартномасини тузиш таклифи берилади, бундай ғолиб мавжуд бўлмаганда такрорий аукцион савдоларига чиқарилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд шаҳридаги 1 сўмлик давлат мулки аукционда 2,9 миллиард сўмга сотилди