09:00 / 05.01.2021
2 099

Қашқадарёда талончилар 32,5 млн сўм ва 700 долларни тортиб олганини айтган фуқаро ёлғон кўрсатма бергани аниқланди

Қашқадарёда талончилар 32,5 млн сўм ва 700 долларни тортиб олганини айтган фуқаро ёлғон кўрсатма бергани аниқланди
Қашқадарёда катта миқдордаги пулини тунаб кетишганини айтган фуқаро воқеани ўзи тўқиб чиқаргани аниқланди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 25 декабрь куни тахминан соат 00:30 да Қашқадарё вилояти Китоб тумани Зилолбулоқ кўчасида яшовчи Ойбек Х. ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Унинг мурожаатида айтилишича, «Шахрисабзфарм» МЧЖга қарашли бўлган Damas русумли автомашинани Бойсун тумани «Мунчоқ» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М–39 йўлининг 1360 километрида бошқариб кетаётган вақтида Cobalt автомашинасида бўлган 2 нафар номаълум шахс автомашинани тўхтатган.

Улар ҳайдовчи автомашинани қулфлаб олгани сабабли Damas ойналарини синдириб, ҳайдовчига зўрлик ишлатиб, 32 500 000 сўм ва 700 АҚШ доллар пул маблағларини тортиб олишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «г» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тергов ҳаракатлари натижасида жабрланувчининг мурожаатида кўрсатилган жиноий ҳолат содир этилмагани, у автомашинада корхонага тегишли бўлган пул маблағларини ўзлаштириб олиш мақсадида талончилик ҳолатини тўқиб чиқаргани ва автомашина ойналарини ўзи синдириб, пул маблағларини яшириб қўйгани ва ИИБга жиноят содир этилганлиги ҳақида ёлғон хабар бергани аниқланган.

Тергов жараёни Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» бандидан (талончилик) 237-моддаси 1-қисмига (ёлғон хабар бериш) қайта малакаланган. Ойбек Х.нинг кўрсатувлари ҳодиса содир бўлган жойда текширилиб, текширув давомида Ойбек Х. томонидан яшириб қўйилган пул маблағлари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Ойбек Х. Жиноят кодексининг 237-моддаси 1-қисми билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда талончилар 32,5 млн сўм ва 700 долларни тортиб олганини айтган фуқаро ёлғон кўрсатма бергани аниқланди