16:05 / 05.01.2021
1 176

Суд жараёнидан қочган қарздор орадан 7 ой ўтиб қўлга олинди

Суд жараёнидан қочган қарздор орадан 7 ой ўтиб қўлга олинди
Мажбурий ижро бюроси Учкўприк туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 13.09.2019 йилдаги 2-1505-1904/9113-сонли суд буйруғига кўра, қарздор Ш.Эшматовдан ундирувчи М.Эшматова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Бироқ, суд буйруғида қарздорнинг манзили сифатида кўрсатилган Сариққўрғон қишлоғидан Ш.Эшматовни топиш имкони бўлмаган, аслида суд жараёнида қатнашган қарздор ота рўйхатдан ўтмасдан яшаётган манзили ҳақида маълум қилмасдан атайин рўйхатдан ўтган, лекин яшамаётган манзилини ёздирган.

Буни қарангки, фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди 23.12.2019 йилда фуқаро Ш.Эшматовнинг иккинчи фарзанди учун ҳам 2-1505-1909/9354-сонли суд буйруғи чиқариб, Бюронинг Учкўприк туман бўлимига юборган.

Ҳар иккала суд буйруқлари бир иш юритувига бирлаштирилиб, қарздорнинг телефон рақами орқали бир неча маротаба огоҳлантирилган, лекин суҳбатлар жараёнида у рўйхатдан ўтмасдан яшаб келаётган яшаш манзили ҳақида маълум бермаган. Ҳаттоки, 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмасдан тўлашдан бўйин товлаб келган.

Шу аснода, жорий йилнинг май ойида қарздор Ш.Эшматов Бюронинг туман бўлими қидирув шуъбаси инспекторлари томонидан ушланиб, унга нисбатан иш куни давомида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилган ва туман маъмурий судига тақдим этилган, лекин суд процесси бошланмасдан қарздор суд биносидан қочиб кетган.

Қарздорга нисбатан эълон қилинган қидирув бўйича ички ишлар бўлими ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда кенг кўламли тадбирлар ўтказилиб, қарийб 7 ойдан сўнг жорий йилнинг 2 декабрь куни қарздор М.Эшматовнинг янги яшаб келаётган манзили аниқланган. Шу куннинг ўзида маъмурий суд унинг ишини кўриб чиқиб, 1 декабрь ҳолатига 17 млн. 472 минг сўм алимент қарзини тўлашни таклиф қилган, рад қилгач 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси таийнланган.

Ҳозирда М.Эшматов маъмурий қамоқ жазосини ўтамоқда, бироқ билан алимент қарзи зиммасидан соқит бўлади дегани эмас. Шунингдек, у алимент тўловларини келгусида яна тўлашдан бўйин товлаб юрган тақдирда уни жиноий жавобгарлик ҳам кутиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Суд жараёнидан қочган қарздор орадан 7 ой ўтиб қўлга олинди