
Олий суд судьяси Абдурасул Эранов туман ва шаҳар маъмурий судларининг тугатилиши юзасидан қўшимча маълумот берди.
«Туман ва шаҳар маъмурий судларининг тугатилиб, ўрнига туманлараро судларнинг ташкил этилиши — маълум даражада кадрлар қисқартирилишига олиб келади. Туманлараро судлар 6 штат бирлигидан иборат тартибда ташкил этиляпти.
Лекин бу шунчаки қисқартириб кетилаётгани йўқ — шу пайтгача маъмурий судларда кўрилган масалаларнинг аксарияти жиноий судларга олиб бериляпти. Шу муносабат билан, тегишли қисқартирилаётган штатларнинг бир қисми жиноий ишлар ишлар бўйича судларга, бир қисми фуқаролик ишлар бўйича судларга ҳамда кичик қисми иқтисодий судларга бериляпти», деди Эранов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар