20:00 / 06.01.2021
1 875

Янги бино ҳарбий хизматчиларга байрам арафасида муносиб совға бўлди

Янги бино ҳарбий хизматчиларга байрам арафасида муносиб совға бўлди
Фото: «Mudofaa.uz»
Сўнгги йилларда мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, қўшинлар жанговар шайлигини ошириш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш, мустаҳкам ижтимоий ҳимоя, ҳарбий хизматчиларни жисмонан ва маънан баркамол этиб тарбиялаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳарбий қисмларнинг инфратузилмасини янада яхшилаш, шахсий таркибни ҳар томонлама қулай, барча зарур шарт-шароитларга эга шинам хизмат хоналари билан таъминлаш мақсадида қўшинларда қурилиш ҳамда капитал таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Ана шундай эзгу ишлар рўёбини Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари куни арафасида қўмондонликнинг Қарши шаҳрида жойлашган ҳарбий қисми шахсий таркиби учун фойдаланишга топширилган янги штаб биноси ҳарбийлар учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди. Биноларнинг очилиш маросимида Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондони полковник Журъат Якубов, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондони полковник Зайнобиддин Иминов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, йиғилганларни байрам билан қутладилар. Ҳарбий қисм жамоасига енгил автомобиль калити топширилгач, жанговар хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар рағбатлантирилди, дея хабар берди Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмати.

Рамзий ленталар кесилиб, меҳмонлар биноларни кўздан кечирар экан, шинам, ёруғ хизмат хоналари, қўшинларни тезкор бошқариш учун мўлжалланган қўмондонлик штаб пункти фаолияти, ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари, даврий нашрлар, электрон ҳамда аудио китоблар билан бойитилган кутубхона, маънавий-маърифий тайёргарлик хонаси, шунингдек кўргазмали тарғибот-ташвиқот материаллари ҳамда буюк тарихий сиймоларимизнинг суратлари билан гўзал қиёфага кирган ҳарбий қисм ҳудуди алоҳида эътироф этилди.

Албатта, яратилаётган бундай шарт-шароитлар ҳарбий хизматчиларнинг жанговар-хизмат фаолиятини янада самарали олиб боришлари ва юқори натижаларга эришишларида дастуруламал бўлиб хизмат қилади, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янги бино ҳарбий хизматчиларга байрам арафасида муносиб совға бўлди