date
views 4 464

Урганч марказида Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ва туннел қурилади

Урганч марказида Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ва туннел қурилади
Кадр: Видеодан скриншот
Урганч шаҳрининг марказий майдони янгидан қурилади, дея хабар берди Хоразм вилояти ҳокимлиги. Таъкидланишича, майдон марказида 25 метрли Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ўрнатилади. Майдон остидан эса автомобиль туннели ўтказилади.

Маълум қилинишича, бу ғоя Президентнинг ташаббуси бўлиб, бош майдон остидан ўтказилган мамлакатдаги илк туннел бўлади.

Кадр: Видеодан скриншот
Туннел аэропорт ва темир йўл вокзалини боғлаб турувчи Ал-Хоразмий кўчасидан ва Қирғизёп канали остидан ўтади.

Кадр: Видеодан скриншот
Туннел қурилиши муносабати билан шаҳарнинг бир қатор кўчалари ва чорраҳаларида транспорт ҳаракатини ташкил этиш қайта кўриб чиқилади. Лойиҳани қачонга якунлаш режалаштирилгани ва унинг қиймати қанчалиги ҳақида маълумот берилмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Урганч марказида Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ва туннел қурилади