08:08 / 08.01.2021
1 149

Нега қишда ниқобни бир соатдан ортиқ тақиб бўлмайди?

Нега қишда ниқобни бир соатдан ортиқ тақиб бўлмайди?
Фото: «Hiptoro.com»
Коронавирус пандемияси сабабли дунёда, жумладан, юртимизда ҳам жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланган. Бироқ қиш келиб, ҳавонинг совиши туфайли ниқобдан фойдаланаётганда унинг намланиб, ички қисми ҳўл бўлиб қолаётгани кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда. Бу ҳолат бошқа касалликка сабаб бўлмайдими, деган хавотирлар ҳам йўқ эмас.

«Ниқоб тақиш бир тарафдан ҳимоя вазифасини бажаради. Лекин унинг зарарли тарафлари ҳам бор. Мисол учун, ташқарида ҳаво ҳарорати 20 даража бўлса, ютиб чиқараётган нафасимиз 36 даража бўлади. Зеро, соғлом бурун ўтаётган ҳавони намлаб, чангдан тозалаб ўпкага 36 даража қилиб узатади. Бу жараённи ҳисобга оладиган бўлсак, узоқ вақт ниқоб тақиб юриш оғиз, бурун бўшлиғида ҳароратнинг баландроқ бўлишига сабаб бўлади. Чунки терлаб, намланган ниқоб ҳавони яхши ўтказмайди. Бир ниқобдан бир соат фойдалансак, оғиз бўшлиғидаги намлик эвазига кислород ўтказиши камаяди ва организмда маълум миқдорда кислород димиқиши юзага келади», — дейди лор шифокори Қобилжон Тўйчиев.

Қиш кунида ниқобни узоқ тақиб бўлмайди, уни тез-тез алмаштириб туриш керак. Агар имкон бўлса, жамоат жойларига кирмаслик, иложи борича, тезроқ очиқ жойга чиқиш керак. Агар ниқоб матоси жуда қалин ва ундан нафас олиш қийин бўлса, ҳаво очиқ қолган ён томонлар орқали чиқиб, ниқобнинг ўзи тезда намланади ва самарасиз бўлиб қолади.

Эътибор қиладиган бўлсак, ниқоб таққанда буруннинг тепа қисмида очиқ жой қолади. Карбонат ангидрид бу жойдан кўз ва киприкка урилиб, уларни намлантиради. Киприкнинг намланиши ўтиб кетади, лекин кўз намланиб, шамолда қуриши бошқа касалликларнинг ривожланишга сабаб бўлиши мумкин.

Aгар ниқоб томчиларни яхши фильтрламаса, бундай ниқоб нафақат ёрдам бермайди, балки аҳволни янада ёмонлаштириши ҳам мумкин. Кичик бир тадқиқотда шундай мато катта томчиларни парчалаётгани кўринади. Натижада, умуман ниқобсиз гаплашгандан кўра кўпроқ томчилар ҳосил бўлган. Назарий томондан олиб қараса, бу ҳолат жиддий зарар етказиши мумкин, чунки кичикроқ томчилар ҳавода узоқроқ туради, ерга тушмайди ва инфекциянинг потенциал манбаи бўлиб қолади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Нега қишда ниқобни бир соатдан ортиқ тақиб бўлмайди?