
Фото: UzReportTV
Қашқадарё вилоятида жойлашган Ҳисор қўриқхонасидаги Сувтушар шаршараси совуқ ҳарорат сабаб музлаб қолди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Факт 24» кўрсатувида маълум қилинди.
Шу кунларда ҳавонинг совиши оқибатида Ўзбекистон жанубидаги вилоятларнинг тоғли ҳудудларида ўта қалин туман тушиши ва совуқ ҳарорат кузатилмоқда. Бунинг натижасида аҳоли булдуруқ ҳодисасига гувоҳ бўлмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистондаги қаттиқ совуқдан Ҳисор қўриқхонасида жойлашган Сувтушар шаршараси музлаб қолган. Сувтушар шаршараси республиканинг жанубида жойлашган бўлиб, баландлиги 84 метрни ташкил этади. Қаттиқ совуқ туфайли шаршара музга айланган.
Қўриқхона илмий ходимининг маълум қилишича, шаршаранинг музлаши ҳар йил январь ойида кузатилади. Ҳаво ҳарорати 18-20 даражага совиши натижасида бундай ҳодиса содир бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг