00:22 / 12.01.2021
3 491

Ўзбекистонлик ва россиялик олимлар коронавирусни йўқ қиладиган янги усулни аниқлашди

Ўзбекистонлик ва россиялик олимлар коронавирусни йўқ қиладиган янги усулни аниқлашди
Ўзбекистон ва Россия олимлари радиациянинг кучсиз миқдори коронавирусни йўқ қилишини аниқлашди. Бу ҳақда Урал федерал университети (УрФУ) матбуот хизматига асосланиб "Спутник" манбаси хабар берди.

Таъкидланишича, радиациянинг COVID-19 га таъсирини УрФУ ва Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари ўрганмоқда. Қўшма тадқиқотлар давомида юмшоқ рентген ва ультра бинафшанинг коронавирусга ўзгача таъсири аниқланган.

Вируснинг РНК молекуласи инсон ҳужайрасига тушганда, кўп жойларда бутун узунлиги бўйлаб унинг шакли ўзгаради. Олимлар РНК молекуласининг бу ўзгарган жойлари соғлом ҳужайралар молекулаларига қараганда радиацияга минг маротаба сезгирроқ эканини аниқлаган.

Шунинг учун вирусни ўлдирадиган доза соғлом ҳужайраларга зарар етказмайди.

Ўз навбатида, улар радиация вируснинг ҳар қандай мутациясини инсон организмига ҳеч қандай зарар етказмаган ҳолда йўқ қилишини аниқлашган. Радиациядан нафақат инсонни даволаш ва касалликларнинг олдини олишда, балки буюм, маҳсулотлар ва хоналарни дезинфекция қилишда фойдаланиш ҳам таклиф қилинмоқда.

Ҳозирда мутахассислар жамоаси бу кашфиёт асосида даволаш қўлланмаси устида иш олиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик ва россиялик олимлар коронавирусни йўқ қиладиган янги усулни аниқлашди