8 январь куни вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир ўтказилган. Унда Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманида истиқомат қилувчи А.Д. жиноий шериги М.Ш билан биргаликда холис харидорга 30,73 грамм миқдордаги марихуана гиёҳвандлик воситасини 150.000 сўмга сотаётган вақтида ушланган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида М.Ш.дан 50.000 сўм, А.Д.дан 100.000 сўм пуллар ҳамда келгусида сотиш мақсадини кўзлаб, елим идишларга қадоқланган ҳолдаги жами 7.020,78 грамм миқдордаги марихуана гиёҳвандлик моддаси холислар иштирокида баённома орқали олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Д ҳамда Ш.М.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, улар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Овқат егингиз келмаслиги саломатликдаги жиддий ўзгаришлар аломати бўлиши мумкин
Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди
Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Россия яна бир бор Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади
Чаднинг амалдаги президенти сайловда яна ғалаба қозонди