15:00 / 13.01.2021
2 486

Тошкентда «Малибу» ЙТҲ содир этиб ағдарилди

Тошкентда «Малибу» ЙТҲ содир этиб ағдарилди
Бугун, 13 январь куни соат 10:00ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ш.Рашидов кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Б.М. «Малибу» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ушбу кўчада жойлашган «Mebel House» рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги «Ласетти» ва ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган А.Ю. бошқарувидаги яна бир «Ласетти» русумли транспорт воситаларига урилиб, «Малибу» ағдарилган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда «Малибу» ЙТҲ содир этиб ағдарилди