18:00 / 13.01.2021
2 060

Қарздорлик ундириб берилди

Қарздорлик ундириб берилди
Иштихон туманлараро иқтисодий судининг қарздор Иштихон туман тиббиёт бирлашмасидан ундирувчи “Ўзбекистон почтаси” акционерлик жамияти фойдасига жами 110 млн. сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Иштихон туман бўлими ижро иш юритувига келиб тушган.

Шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари томонларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Иштихон туман тиббиёт бирлашмасининг банк ҳисоб-рақамларининг чиқим қисмига банд солинган.
Қарздор Иштихон туман тиббиёт бирлашмасига тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди идораларга сўров хатлари юборилган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Иштихон туман тиббиёт бирлашмасидан ундирувчи “Ўзбекистон почтаси” АЖ фойдасига жами 110 млн. сўм қарздорлик ундириб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорлик ундириб берилди