23:55 / 13.01.2021
2 258

Тадбиркор ҳимоясида...

Тадбиркор ҳимоясида...
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига Тошкент вилояти Янгийўл туманида фаолият юритган “Нов-Камолиддин ишонч”, “Нов-парвоз ишонч”, “Нов-Нилуфар агро омад ишонч”, “Нов-Юнус ишонч” фермер хўжаликлари мурожаат қилиб 2018 йилда туман ҳокимлиги қарори билан Давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер майдонидаги бузилган боғ учун компенсация тўланмасдан келаётганлиги, бу борада бир неча маротаба ҳокимликка қилган мурожаатлари эътиборсиз қолаётганлигини билдириб, шу масалада амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.

Вакил Девони томонидан ўз навбатида масала моҳияти тўлиқ ўрганиб чиқилиб Зангиота туманлараро иқтисодий судига фермер хўжаликлари манфаатида даъво ариза киритилди.

Суд муҳокамаси давомида масала атрофлича ўрганиб чиқилиб тарафларнинг фикрлари эшитилди ва Янгийўл шахар хокимлиги томонидан тадбиркорларга жами 780.0 млн.сўм маблағ ундириб бериш тўғрисида қарор қабул қилинди ва ҳокимлик томонидан компенсация маблағларини тадбиркорларга тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркор ҳимоясида...