Бугунги кунда айрим кимсалар осон пул топишни ўзларига касб қилиб олмоқдалар. Ҳатто, баъзи бир қўштирноқ ичидаги «ишбилармонлар» қалбаки купюралар тайёрлаб, муомалага киритишга ҳам уринишмоқда.
ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки купюралар тайёрлаб, муомалага чиқаришни режалаштирган шахс қўлга олинди.
Маълум бўлишича, Термиз туманида истиқомат қилувчи, 1995 й.т. «М.Х.» ўз жиноий режасини амалга ошириш учун Термиз шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан бирини вақтинчалик ижарага олади.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида, у ижарага олган хонадонда «Acer» русумли ноутбук, «Epson» русумли рангли принтер ҳамда 4 дона «100 000» сўмлик, 48 дона «50 000» сўмлик, 12 дона «10 000» сўмлик, жами 2 920 000 сўм миқдоридаги қалбаки пуллар борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади