11:33 / 16.01.2021
1 742

Тошкентда 2021 йилда 86 та кўча капитал таъмирланади

Тошкентда 2021 йилда 86 та кўча капитал таъмирланади
Юнусобод туманини 2021–2022 йилларда комплекс ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри туманларининг ҳоким ва сектор раҳбарлари, Юнусобод тумани маҳалла раислари ҳамда ёшлар билан мулоқоти вақтида маълум қилинди.

Бош вазир ўринбосарлари – Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳамда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг маълум қилишича, Юнусобод туманидаги 63 та маҳалланинг ривожланиш даражаси, мавжуд муаммо ва имкониятлари ўрганилган.

Дастур доирасида саноат ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш йўналишида умумий қиймати 14,4 триллион сўмлик 141 та йирик ва ўрта инвестиция лойиҳаси шакллантирилган. Улар доирасида 936 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириб, қарийб 8 мингта янги иш ўрни яратиш мақсад қилинган.

Ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб этиш мақсадида Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан 1 миллиард сўм субсидия ажратилиб, тумандаги 260 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланади. Меҳнат органлари йўлланмаси асосида 600 нафардан зиёд ишсиз касб-ҳунарга ўқитилади.

Инфратузилмани ривожлантириш чора-тадбирлари ҳам белгиланган. Хусусан, 2021 йилда 75 километр иссиқлик ва 108 километр электр тармоқлари, 101 та трансформаторда таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилади. 86 та кўча капитал таъмирланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 2021 йилда 86 та кўча капитал таъмирланади