Фото: ИИВ
2021 йил 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Натижада Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Қўйлиқ-3 мавзесида жойлашган «Техно инвест» МЧЖ базасида ижарада бўлган хусусий тадбиркорлар М.Д. ва А.Д. истеъмол муддати ўтиб кетган, истеъмолга яроқсиз «Блисс», «Сочная долина» шарбатлари, «Маринелле» томат пастаси ҳамда «Молоко с сахаром» номли қуюлтирилган сут маҳсулотларининг муддатларини янги санага қалбакилаштириб ўзгартириб, 25.000.000 сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушландилар.
Шундан сўнг ушбу база ҳудудидаги М.Д. ва А.Д.лар томонидан ижарага олинган 2 та омборхона кўздан кечирилди. У ерда жами 2.477.473.000 сўмлик истеъмол муддати ўтиб кетган, истеъмолга яроқсиз, муддатлари янги санага қалбакилаштирилиб ўзгартирилган «Блисс», «Сочная долина», «Мева» шартбатлари, «Кока кола», «Фанта», «Спрайт» ичимликлари, «Маринелле» номли томат пастаси, ўсимлик икраси, ананас, жўхори, ассорти, қовоқчали икра консервалари, «Деревенская», «Молоко с сахаром» номли қуюлтирилган сут, «Американ теа», «Вестон теа», «Араб теа», Тошкент чой» номли қуруқ чой, «Авангард» номли ун маҳсулотлари ҳамда товарларнинг яроқлилик муддатларини ўчиришда фойдаланилган ацетон суюқликлари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинди.
Ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда, дея маълум қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди