22:08 / 18.01.2021
2 772

Ўзбекистонда АИ-80 маркали автомобиль бензинининг нархи яна кўтарилди

Ўзбекистонда АИ-80 маркали автомобиль бензинининг нархи яна кўтарилди
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси»да ўтган ҳафтада биржа савдоларига 32 927,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 19 019,1 тоннаси, яъни 57,8% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 35 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 796,2 минг сўмдан 5 869,8 минг сўмгача ёки 1,3% га кўтарилди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 5 821,6 минг сўмни, АИ-91 – 7 065,9 минг сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)