23:28 / 18.01.2021
1 825

Тадбиркорга 246,2 млн. сўм қарздорлик ундириб берилди

Тадбиркорга 246,2 млн. сўм қарздорлик ундириб берилди
Бюронинг Миробод туман бўлими иш юритувига Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 16.10.2020 йилдаги 4-1001-2022/848-сонли ижро варақасига асосанж. қарздор “Тошкент минтақавий Темир йўл Узели” корхонасидан ундирувчи “Афина строй монтаж” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 246.254.490 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 13.11.2020 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро хужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан, ижро иши қўзғатилиб, қўзғатиш қарори қарздорга ижро қилишлик учун юборилган.

Қарздор давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддат ичида қарздорликни қопламаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди. Ижро ҳаракатлари давомида МИБ портал электрон дастури орқали тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, олинган жавобларга кўра қарздорга тегшили бўлган мол-мулкларга банд солинган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг ҳисоб рақамларига инкасса қўйилиб 07.12.2021 йилда қарздорнинг ҳисоб рақамидан 246.254.490 сўм асосий қарздорлик ундирилиб, ундирувчи тадбиркорнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди. Ижро ҳужжати ижроси Қонуннинг 41-моддаси, 1-бандига асосан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорга 246,2 млн. сўм қарздорлик ундириб берилди