11:48 / 19.01.2021
3 810

Сизни қутлар бугун барча дилга яқин инсонлар: Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Сизни қутлар бугун барча дилга яқин инсонлар: Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!
Бугун, 19 январь таниқли шифокор, халқимиз сиҳат-саломатлиги йўлида ўз умрини бахшида қилган, бўлажак шифокорларга ўз билимларини жонкуярлик билан ўргатиб келаётган, бир қанча китоблар муаллифи, меҳридарё инсон профессор Зарифбой Ражабович Ибодуллаевнинг таваллуд топган кунлари.

Шу фурсатдан фойдаланиб сайтимизнинг доимий ҳамкори, ўзларининг ажойиб фикр-мулоҳазалари, ноёб китобларидаги долзарб сатрлари билан Сиз азиз ўқувчиларимизга яхши таниш бўлган ажойиб инсон Зарифбой Ибодуллаевни таҳририятимиз номидан муборакбод этамиз.

Ҳурматли Зарифбой ака Сизга оилавий тинчлик, мустахкам соғлик, узоқ ва мазмунли умр, ҳар доим халқ олқишини олиб юришингизни тилаймиз, куч-қудрат, омад, яхши кайфият доимий ҳамроҳингизга айлансин, барча мақсадларингиз рўёбга чиқсин, бахтли ва дориломон ҳаёт ҳамиша йўлдош бўлсин!

Бугун йўлингизга гуллар поёндоз,
Сезиб-сезмай ўтган йиллар поёндоз,
Меҳрингизга ташна диллар поёндоз,
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Оллоҳнинг меҳри-ла яралган инсон,
Борингизга шукрлар айтайин шодон,
Сизни бахтлар қучсин ҳар лаҳза, ҳар он,
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сизни қутлар бугун барча дилга яқин инсонлар: Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!