3 138
Чўмилаётган аёлни видеога олиб, уни тарқатмаслик учун 3 млн сўм талаб қилган аёл қўлга олинди

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида қўрқитиш йўли билан тамагирлик қилган 34 ёшли аёлга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 11 январь куни 34 ёшли аёл А.М. ғаразли ниятни кўзлаб, 40 ёшли аёл Р.А.ни чўмилаётган ҳолатда видеотасвирга туширган. Сўнг олинган видеотасвирни унинг иш жойи ҳамда маҳалласига олиб бориб кўрсатиш ва тарқатиш йўли билан қўрқитиб, ундан 3 миллион сўм талаб қилган.
А.М. Зарафшон шаҳридаги «Мўъжизалар майдончаси» савдо мажмуаси ёнида Р.А.дан 1 миллион 900 минг сўм олаётганида ИИБ Жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан А.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Тошкентда эркак кишини шахсий видео билан «шантаж» қилган аёл қўлга олинди

Танишининг фотосуратларини интернетда тарқатаман деб 2200 доллар талаб қилган товламачи қўлга олинди

«Одноклассники»да 26 ёшли йигит билан танишиб, уни «шантаж» қилган "қиз" қўлга тушди

Самарқандлик йигит «Одноклассники»да танишган қизидан "шарманда қиламан" деб қўрқитиб, пул талаб қилди

Видеоёзув билан шантаж қилиб, тадбиркордан 60 000 доллар талаб қилган аёл ушланди

Аёлни эрига хиёнаткорликда қўрқитиб «шантаж» қилган шахс ушланди