19:00 / 22.01.2021
2 075

Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Ашхобод парки яқинида тўртта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, кеча, 21 январь куни тахминан соат 15.40 да Кичик халқа автомобиль йўлида 35 ёшли Диёр Т. бошқарувидаги «Matiz», 46 ёшли Акбаржон А. бошқарувидаги «Spark», 42 ёшли Дилдора И. бошқарувидаги «Toyota» ҳамда 47 ёшли Станислав С. бошқарувидаги «Nexia» русумли автомобиллар тўқнашуви рўй берган.

ЙТҲ натижасида «Matiz» автомобили ҳайдовчиси ва йўловчиси 44 ёшли Баходир М., «Toyota» ҳайдовчиси ҳамда «Nexia» автомобили йўловчилари (36 ёшли Альфия С. ва 7 ёшли Р.С.) бадан шикастлари билан шифохонага етказилган.

ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда. Айни вақтдаги маълумотларга кўра, «Matiz» автомобили йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда қарама қарши ҳаракат йўналишига чиққан. Тергов олди текшируви олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди