20:17 / 22.01.2021
3 326

Жаҳонгир Отажонов Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, Ўзбекистондаги энг қолоқ туман ҳокимлиги лавозимини сўради

Жаҳонгир Отажонов Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, Ўзбекистондаги энг қолоқ туман ҳокимлиги лавозимини сўради
Ўзбекистонда ўтказиладиган навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этиш истагини билдирган хонанда Жаҳонгир Отажонов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, мамлакатдаги энг қолоқ туманлардан бирини бошқариб, ривожлантириш имконини беришни сўради.

«Мен учун азиз бўлган президентим, Шавкат ака Миромонович, сиздан бир илтимосим бор. Худога шукур, жуда бахтли инсонман, ҳаётим жуда гўзал ўтяпти, чунки тинч-тотув юртда яшадим, Аллоҳга шукур! Озми, кўпми қилган ишимиздан мухлис орттирдик, бугун у ишимиз билан хайрлашдик.

Сизни жуда ҳам яхши биламан, кўришганман ҳаётда, нафақат кўришганман, балки қучоқлашганман. Сизга ‘Аллоҳ ишларингизни хайрли қилсин’, дейиш насиб қилган. Сиз ҳам ‘Каттакон раҳмат, укажон’ деб кулиб қўйгансиз. Менинг у пайтда қанчалик бахтли эканлигимни сиз тасаввур ҳам қила олмайсиз, балки қила оларсиз. Чунки оддий фуқаронинг давлат раҳбари билан қучоқлашиб кўришиши ҳаммага ҳам насиб қилмайди. Ўша куни мендан бошқа ҳеч ким қучоқлашиб кўриша олмаган сиз билан. Мен, Аллоҳ бир марта берди, шунақа кўришиш керак деб қучоқлашиб кўришганман.

Оилангизни озми, кўпми биламан, фарзандларингиз билан дўстмиз. Улар ҳам ҳар доим кўришганимизда суҳбатлашиб, ҳурматимизни жойига қўйиб кузатиб қўйишган. Уларга ҳам Аллоҳ икки дунё саодатини берсин!

Илтимосим шундан иборатки, қайсидир туман ҳокимиятини менга топширсангиз. Энг кичкина, энг шароити оғир бўлган, ҳар томонлама энг паст кўрсаткичдаги туманни берсангиз ҳам, жонимни қурбон қилиб, Аллоҳ учун хизмат қилишга тайёрман. Шу учун менга шароит яратиб берсангиз. Туман халқининг яшаш шароитини яхшилаб, юқори даражага кўтаришга ҳаракат қиламан. Мен туман ҳокимига яратиб бериладиган ҳар қанча қулайликдан воз кечаман, менга ҳеч нарса керакмас. Ўзимнинг машинам, ўзимнинг пулим билан бориб, яшашга шароит бўлмаса, бир кун уникида, бир кун буникида, туман аҳолисиникида яшаб бўлса ҳам, шу ишларни қилишга тайёрман.

Ишончим комил, бу ишлар менинг қўлимдан келади. Президент бўлиш ниятим борлигини айтганимдан кейин менинг устимдан ‘Сиз аскиячисиз, масхарабозсиз, қизиқчисиз’ деган гапларни нотўғри эканлигини исботлаш учун, қолаверса, келажакда Ўзбекистонни Ўрта Осиёдаги энг зўр давлат қилиш учун, ҳозирги қилинаётган ҳаракатларнинг давомчиси бўлишим учун менга шароит яратиб беришингизни илтимос қиламан
», — дейди Жаҳонгир Отажонов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)