22:45 / 25.01.2021
1 977

Мажбурий ижро бюроси ҚР бошқармаси бошлиғи Хўжайли туманида сайёр қабул ўтказди

Мажбурий ижро бюроси ҚР бошқармаси бошлиғи Хўжайли туманида сайёр қабул ўтказди
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Азамат Ялгашевич Юлдашев, Бюронинг Хўжайли туман бўлими биносида туман аҳолиси - жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказди.

Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хўжайли тумани “Халқ қабулхонаси” бошлиғи ва бошқа мутасаддилар қатнашди. Тадбир давомида, аҳоли томонидан ўзларини қинаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазалар тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.

Қабул давомида жами 7 та мурожаат келиб тушиб, уларнинг 3 таси жойида ҳал қилинди. Мурожаатлар асосан, суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш, алимент нафақаси ва қарздорликларни ундириш билан боғлиқ мурожаатлар тингланди.

Қолган 4 та мурожаат юзасидан қўшимча ўрганишни талаб этилганлиги боис, мутассаддилар томонидан ўрганиш олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мажбурий ижро бюроси ҚР бошқармаси бошлиғи Хўжайли туманида сайёр қабул ўтказди