19:10 / 27.01.2021
1 721

9 нафар фермер қарийб 3,5 млрд. сўм кредит қарзини ихтиёрий равишда тўлади

9 нафар фермер қарийб 3,5 млрд. сўм кредит қарзини ихтиёрий равишда тўлади
Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон тумани бўлимига жорий йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 25.12.2020 йилдаги қарорларига асосан АТБ “Агро банк” Ўзбекистон туман филиали фойдасига “Мамадали ўнбоши” фермер хўжалигидан 370.714.840 сўм, “Оқтош гавҳари” фермер хўжалигидан 314.482.840 сўм, “Алиакбар Азиз файз” фермер хўжалигидан 508.276.840 сўм, “Наргиза Комрон орзуси” фермер хўжалигидан 589.453.840 сўм, “Эсахон Одилов” фермер хўжалиги томонидан 452.659.840 сўм, “Ғаниев Нуриддин” фермер хўжалигидан 408.788.840 сўм, “Яккатутлик Дилшодбек” фермер хўжалигидан 262.642.840 сўм, “Мусо Иброхим Муҳаммад” фермер хўжалигидан 327.025.840 сўм ва “Файзли Азамат хирмони” фермер хўжалигидан 243.297.921 сўм жами 9 та фермер хўжаликларидан 3.477.343.641 сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжатлари бўйича жорий йилнинг 13 январь куни 9 нафар фермер хўжаликлари раҳбарлари билан туман ҳокимлиги ва банк муассасаси масъул ходимлари иштирокида бевосита учрашув ташкил қилиниб, уларга ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда тўлаб беришлари учун 15 кунлик муддат белгиланган ва ушбу муддатда бажарилмаган тақдирда ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилган.

Мажбурий ижро ҳаракатларининг ҳуқуқий оқибатларини яхши англаган 9 афар фермерлар томонидан давлат ижрочиси томонидан белгиланган 15 кунлик ихтиёрий муддат давомида 24.01.2021 йил куни жами 3 млрд. 477 млн. 343,6 минг сўм кредит қарзи тўлиқ ундириб берилди. Шунга кўра, мазкур ижро ҳужжатлари бўйича юритилган иш юритиш қонунда белгиланган тартибда тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 9 нафар фермер қарийб 3,5 млрд. сўм кредит қарзини ихтиёрий равишда тўлади