Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати
Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида сомон ортилган «ЗИЛ» ағдарилиб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Унда юк машинасини ЙПХ ходими бошқаргани айтилган.
ЙҲХББ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 26 январь куни соат 08:30 ларда юз берган. Шу куни белгиланган тақсимот асосида Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ж.Нормуродов Шўрчи тумани ҳудудига хизматга жалб этилган. Хизмати давомида туман ҳудудида жойлашган «Чавандоз» савдо мажмуаси яқинида «Шўрчи-Денов» йўналишида юк ташиш қоидаларини бузиб ҳаракатланиб келган «Газ-53» русумли юк машинасини тўхтатган.
Содир этган қоидабузарлигини тушунтириб, ҳужжатларини тақдим этишини сўраган вақтида ҳайдовчи ЙПХ ходимига меъёрий ҳужжатларини тақдим этмаган.
ЙПХ ходими белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситасини вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига бошқариб олиб кетаётган вақтда Шўрчи тумани, Амир Темур ва Мустақиллик кўчалари кесишган чорраҳада Nexia билан тўқнашмаслик учун рулни ўнг томонга буриб юборгани сабабли юк автомобили ағдарилган. Ағдарилиш вақтида Nexia’нинг олд қисмига шикаст етган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Шўрчи тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатиб, воқеа жойидан кетиб қолган ҳайдовчи 8 суткага қамалди

Навоийда аёл киши ЙПХ ходимининг бодикамераси ва жезл таёқчасини олиб кетди

Ҳайдовчи машинасини жарима майдончасига олиб кетмасликлари учун унинг устига чиқиб олган ҳолатга ЙҲХББ муносабат билдирди

Ҳайдовчи машина жарима майдончасига жойланишидан норози бўлди ва унинг устига чиқиб олди

Жиззахлик ҳайдовчи ЙҲХБ ходимига пора бераётган вақтида қўлга олинди

«Матиз»нинг капотига осилиб қолган ЙПХ ходими бўйича расмий маълумот берилди