16:23 / 28.01.2021
1 663

Сирдарёда қарздорлик эвазига 283 та мол-мулклар онлайн-аукцион орқали 38,3 млрд. сўмга сотилди

Сирдарёда қарздорлик эвазига 283 та мол-мулклар онлайн-аукцион орқали 38,3 млрд. сўмга сотилди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси ташкил этилганидан буён Бюро органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган Президент фармонлари, қарорлари ва ҳукумат қарорлари қабул қилинди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3149-сонли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2017 йил 1 сентябрдан бошлаб, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақатгина «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилиши йўлга қўйилди.

Ўтган давр мобайнида, Сирдарё вилоятида давлат ижрочилари томонидан 180 та 10,2 млрд. сўмлик автотранспорт воситалари, 63 та
26,5 млрд. сўмлик кўчмас мулклар,40 та 1,6 млрд. сўмлик махсус техника ва бошқа турдаги жами 283 та 38,3 млрд. сўмлик мол-мулклар электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотилиши таъминланди.

Бюро органлари иш юритувида қолдиқда бўлган ижро ҳужжатлари сонини ҳамда қарздорликларни қисқартириш, ундирув самарадорлигини ошириш мақсадида олиб борилаётган ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочилари томонидан хатланган 7 та 819,5 млн. сўмлик автотранспорт воситалари, 64 та 54,5 млрд. сўмлик кўчмас мулклар ва 25 та 2,5 млрд. сўмлик махсус техника ва бошқа турдаги мол-мулклар электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, ҳозирда аукцион савдолари давом этмоқда.

Келгусида аукцион савдоларига чиқарилган мол-мулкларнинг сотувидан тушадиган пул маблағлари қонунда белгиланган тартибда қарздорликларни қоплашга йўналтирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда қарздорлик эвазига 283 та мол-мулклар онлайн-аукцион орқали 38,3 млрд. сўмга сотилди