20:03 / 28.01.2021
3 503

Шавкат Мирзиёев: Ўнта вазирни ишдан олишимиз керак

Шавкат Мирзиёев: Ўнта вазирни ишдан олишимиз керак
Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида шу ҳафтада битта вилоят ҳокими ва битта вазир ишдан олинишини маълум қилди.

Садоқати бор, лекин аравани торта олмаётгани учун ишдан оламан, эшитасизлар ҳали. Жонга тегди бунақа бюрократлар. Секин-секин биттадан вилоят ҳокими, туман ҳокими, вазирларни ҳам ишдан олиб, ўрнига ёш-ёш кадрларни қўяман. Қайси вазир аравасини тортмаётганини биламан. Бош вазирга айтганман, ўнта вазирни ишдан олишимиз керак, деб. Иккитаси ишдан олинди, лекин бу ҳали етарли эмас, – деди Президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: Ўнта вазирни ишдан олишимиз керак

Жамият янгиликлари