Ўзбекистон ва Ҳиндистон биргаликда вакцина ишлаб чиқариши кутилмоқда

Ўзбекистон ва Ҳиндистон биргаликда вакцина ишлаб чиқариши кутилмоқда
Жорий йилнинг 27 январь куни Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов Ҳиндистон Кимё саноати, ўғитлар ва фармацевтика давлат вазири Мансух Мандавия билан учрашди.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон биргаликда вакцина ишлаб чиқариши кутилмоқда
Учрашувда Ҳиндистондаги вакцина ишлаб чиқариш бўйича мавжуд улкан салоҳиятни назарда тутган ҳолда, икки мамлакат тегишли муассасалари ўртасида коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада етакчи ҳинд компаниялари ҳамкорликка тайёр эканлиги таъкидланди.

Музокаралар давомида фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ҳолати ва истиқболдаги режалар ҳам таҳлил қилинди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар