
Божхона органлари томонидан халқаро ва курьерлик жўнатмалари орқали юртимизга ноқонуний товар-моддий бойликларни олиб киришга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бош почтамт” божхона постига хориждан фуқаро Б.А. номига келган почта жўнатмаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, жўнатмаларда декларацияда кўрсатилмаган, умумий қиймати 30 миллион сўмлик 20 дона “Redmi 9” маркали уяли телефон аппаратлари борлиги аниқланди. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.