17:26 / 29.01.2021
1 639

Солиқ қарздорлиги учун қарздорнинг юк автомашинаси ва кўчмас мол-мулкларини хатланди

Солиқ қарздорлиги учун қарздорнинг юк автомашинаси ва кўчмас мол-мулкларини хатланди
Бухоро вилоятида ўз вақтида тўланмаган солиқ қарздорлигини ундириш учун Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ва давлат солиқ хизмати органлари ходимлари ҳамкорлигида ишчи гуруҳ фаолият юритмоқда. Қарздор корхоналарнинг мол-мулклари хатловга олиниб, қарзни ундириш чораларини кўрилмоқда.

МИБ Ромитан туман бўлимига Ромитан туманлараро иқтисодий судининг қарздор 1-сон қурилиш бошқармасидан 1 млрд. 123 млн. сўм солиқ қарзи ундирувини унинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган. Қарздор томонидан солиқ қарзи белгиланган муддатда бартараф этилмаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан унга тегишли “HOWO” русумли юк автомашинаси ва кўчмас мулклари хатланди. “HOWO” юк автомашинаси 406 млн. сўм, кўчмас мулк 1 млрд. 60 млн. сўмга баҳоланиб, “E-ijro auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога сотувга чиқарилди.

Қоракўл туманида “OBODON MOMO” фермер хўжалиги 51,6 млн. сўм солиқ қарзи, “Dukonchilik Jumaboy” фермер хўжалиги 23,4 млн. сўм солиқ қарзи, “Bolta Jòra 2018” фермер хўжалиги 32,1 млн. сўм солиқ қарзи, “Amirqul Imomxòjaqul” фермер хўжалиги 1,1 млн. сўм солиқ қарзи, ООО “R.T. QORAKO’L” 88 млн. сўм солиқ қарзини тўламасдан пайсалга солиб келаётган эди. Мажбурий ижро бюроси Қоракўл тумани бўлими қарздор хўжаликлардан солиқ қарзини ундириш мақсадида уларга тегишли мулкларни хатловга олди. Шундан сўнг, тадбиркор ва фермерлар вақтни кўп ҳам чўзмасдан, солиқ қарздорлигини тўлиқ тўлади.

Давлат ижрочиси томонидан берилган огоҳлантиришларга қарамасдан, “Amirqul Imomxojaqul” фермер хўжалиги раҳбари ижро ҳужжати талабларини бажармаганлиги боис, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 198 прим 2-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида, яъни 2.230.000 сўм жарима тайинланди ва тўлиқ ундирилди.

Таъкидлаш лозимки, давлат фойдасига ундирувларни таъминлаш ишлаётган, пенсия ва нафақа олаётган фуқароларимизни узликсиз маблағ билан таъминлашга хизмат қилади.

МИБ Бухоро вилоят бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқ қарздорлиги учун қарздорнинг юк автомашинаси ва кўчмас мол-мулкларини хатланди