16:47 / 29.01.2021
2 777

«Сенга этик кийиб ол дейилганди-ку». Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги вазирига танбеҳ берди

«Сенга этик кийиб ол дейилганди-ку». Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги вазирига танбеҳ берди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати ва «Севимли ТВ» телеканали Шавкат Мирзиёевнинг 21—22 январь кунлари Бухорога амалга оширган ташрифига оид махсус репортажи билан бўлишди. Унда олдинроқ жамоатчиликка намойиш этилмаган кадрларни ҳам кўриш мумкин, деб ёзади «Gazeta.uz».

Хусусан, сюжетда давлат раҳбари қишлоқ хўжалиги вазирини койигани, маҳалла раиси билан ҳазиллашгани ва ДХХ ходимига «уюшмаган ёшлар» билан ишлаш бўйича топшириқ берганини кўриш мумкин.

Президент Бухоро Varnet агросаноат комплексига амалга оширилган ташрифи вақтида қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевнинг этиги йўқлигига эътибор қаратган. «Қани этигинг? Сенга этик кийиб ол дейилганди-ку», — деган Шавкат Мирзиёев.

«Бухоро вилоятидаги ерларнинг аксарияти шўрхок ва қумли тупроқдан иборат. Бу каби ерларда эса ҳосилдорликни ошириш осон эмас. Бундай ишда қишлоқ хўжалиги вазирига этик ҳам керак бўлади», — дейилади сюжетда.

Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари Bukhara Cotton Textile кластер корхонаси фаолияти билан танишиш вақтида ёшлар масаласига алоҳида тўхталиб ўтган. Шавкат Мирзиёев ўқув марказий ташкиллаштирилган Бухоро Varnet иссиқхона хўжалигини намуна қилиб кўрсатган.

«Биз учун энг муҳими — таълим. Автобус Бухорога 100 кишини олиб келади, улар 10 кун ичида ўқитилади», — дейди Президент.

Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра Давлат хавфсизлик хизмати маҳаллалар кесимида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этишга жалб этилмоқда.

Кадр: YouTube
«Иш бошладингми? Сен жуда қаттиқ ишлашинг керак. Яна бир бор сенга топшириқ беряпман. Қиладиган ишларинг барчаси ўз йўлига, аммо йил якунида сендан фақат бир нарсани сўрайман: менга фақат уюшмаган ёшлар билан ишлаш керак. Мактаблар, коллежларга бориб, ‘ура-ура’чилик қилиш керак эмас, биз бундан ўтиб бўлдик. Янги раҳбар сифатида сенга бу синов бўлади», — дейди Президент ДХХ вакилига мурожаат қилиб.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Сенга этик кийиб ол дейилганди-ку». Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги вазирига танбеҳ берди