
Президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Учқўрғон туман бўлими томонидан тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.
Жумладан, алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида кенг жамоатчилик ва аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.
Куни кеча Бюронинг туман бўлими томонидан бевосита алимент тўловчилари билан ўтказилган суҳбат давомида фуқаро М.Б маъсулиятни ҳис этди.
Маълум бўлишича, Бўлим иш юритувида Учқўрғон туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор М.Б дан ундирувчи Г.Э фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таьминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Фуқарога амалдаги тартиб қоидалар тушунтирлганда у бир йўла вояга етгунга қадар суммани тўлаб бериши бўйича ариза йўллади. Уни аризаси қаноатлантирилиб, ҳисоб-китоб қилинганда 20 млн сўмни ташкил этди ва тўлаб берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар