
Мажбурий ижро бюроси Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур туманлараро судининг 14.01.2019 йилги 1-6806/18-сонли ижро варақасига асосан, қарздор З.Исомиддинновадан ундирувчи “BAURAUM GROUP” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 66 млн. 994 минг. 785 сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 27.02.2019 йилда келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.
Қарздор фуқаро томонидан ихтиёрий белгиланган муддат ичида қарздорлик тўланмагач, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилган. Жумладан, бўлим давлат ижрочиси томонидан 20.01.2021 йил куни қарздор фуқаронинг яшаш манзилига чиқилиб, мол-мулклари хатланган, банд солинган ва холислар иштирокида далолатнома расмийлаштирилган.
Қарздор З.Исомиддиннова томонидан ўзига белгиланган ихтиёрий муддатда кредит қарздорлиги суммалари ўз вақтида қопланмагач, бўлим давлат ижрочиси томонидан 27.01.2021 йил куни хатланган мулкларни реализация қилиниши жараёнида қарздор томонидан жами 66 млн. 994 минг 785 сўм кредит қарзи тўлиқ тўлаб берилган ва ижро иши юритуви Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан амалда ижроси тўлиқ таъминланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар