date
views 1 750

Самарқандда шахсий маълумотни «Тик ток»да тарқатиш билан қўрқитган товламачи қўлга олинди

Самарқандда шахсий маълумотни «Тик ток»да тарқатиш билан қўрқитган товламачи қўлга олинди
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати
Сирдарё вилояти Ховос туманида яшовчи, 1989 й.т. А. ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 26 январь куни телефон рақамига номаълум шахс телефон орқали ўзини самарқандлик «Федя» деб таништириб, таниши Б. ўртасидаги шахсий суҳбатлар, фотосуратлар ва видео тасвирларни интернет тармоғининг «Тик ток» саҳифасига тарқатиш билан қўрқитиб, эвазига 1 миллион сўм беришни талаб қилиб келаётганлигини билдирган.

27 январь куни Самарқанд вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тойлоқ тумани Жумабозор қишлоғида яшовчи, 1998 й.т. Б.Ф. ва 1992 й.т. Ф.Б. лар фуқаро А. га тегишли бўлган сим картани 1 миллион сўмга сотаётган вақтида ушланиб, ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда шахсий маълумотни «Тик ток»да тарқатиш билан қўрқитган товламачи қўлга олинди