15:08 / 30.01.2021
2 416

Олмазор тумани ҳокими ишдан олинди

Олмазор тумани ҳокими ишдан олинди
Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашининг қарори билан шу кунгача Тошкент шаҳар Олмазор туман ҳокими лавозимида фаолият юритган Раҳмонов Бахтиёр Султонович эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Унинг ўрнига ушбу лавозимга Муллажанов Абдумажид Файзуллаевич тайинланди.

Абдумажид Муллажанов 1970 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Кўп йиллар давомида қатор раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

2019 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар Олмазор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олмазор тумани ҳокими ишдан олинди