17:37 / 31.01.2021
2 250

Қинғир режа фош бўлди

Қинғир режа фош бўлди
Божхона тўловларини тўламаслик мақсадида юртимизга турли қинғир йўллар билан олиб келинаётган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида божхона органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда тезкор қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро Б.Ж. бошқарувидаги “Ваз-21013” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу автомашинанинг салони ва юкхонасида, хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати
70 миллион сўмлик 20 минг дона ёндиргич товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қинғир режа фош бўлди