20:13 / 31.01.2021
2 574

«Агар чекловларга риоя қилмасак, карантин кучайтирилиши мумкин» — Баҳодир Юсупалиев

«Агар чекловларга риоя қилмасак, карантин кучайтирилиши мумкин» — Баҳодир Юсупалиев
Агар ўзбекистонликлар зарур санитария қоидаларига риоя қилмаса, мамлакатда карантинни кучайтириш чоралари кўриб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.

«Коронавирусга қарши кураш давом этмоқда, янги касалланиш ҳолатлари, янги штаммлар пайдо бўлмоқда. Шунинг учун мен Ўзбекистон аҳолисини жорий этилган чекловлар — ниқоб тақиш, масофа сақлаш, антисептиклардан фойдаланишга риоя қилишга чақирмоқчиман», — деган у «Ўзбекистон 24» телеканали эфирида.

Унинг айтишича, коронавируснинг барча янги турлари четдан кириб келмоқда.

«Республика фуқароларига мурожаат қилиб, улардан зарурат бўлмаса, коронавируснинг янги турлари аниқланган мамлакатларга саёҳатга бормасликларини сўрайман. Агар республикада жорий қилинган чеклов чораларига биргаликда амал қилмасак, заруратсиз бошқа давлатларга чиқсак, карантин чоралари кучайтирилиши ва Ўзбекистонда авиақатновларга чекловлар қўйилиши мумкин», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, 24 январь куни ижтимоий тармоқларда коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда ҳам аниқлангани, бу касаллик олдингисидан-да оғир кечиши, февраль ойида карантин қайтиши тўғрисидаги аудио тарқалганди. Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков бу миш-мишлар ўринсиз эканлигини, лекин шу билан бирга эҳтиёт чораларини сусайтирмаслик кераклигини айтганди.

30 январь куни коронавируснинг «британча» штамми Ўзбекистонга кириб келгани маълум бўлди. У 23 январь куни Дубайдан қайтиб келган 10 ёшли қизчада аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Агар чекловларга риоя қилмасак, карантин кучайтирилиши мумкин» — Баҳодир Юсупалиев

Жамият янгиликлари