20:53 / 31.01.2021
1 947

Шавкат Мирзиёев таниқли спортчиларни мактабларга бириктириш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев таниқли  спортчиларни мактабларга бириктириш бўйича топшириқ берди
Бугунги кунда Ўзбекистондаги мавжуд 52 мингдан зиёд спорт иншоотлари аҳолининг атиги 6 фоизига хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Бу ҳақда 27 январь, чоршанба куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда сўз юритилди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

«Жорий йилда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш орқали спорт билан шуғулланувчи аҳоли сонини 25 фоизга, ёшлар қамровини 20 фоизга (ҳозирда 11 фоиз) етказишни мақсад қилганмиз. Бунинг учун бир қатор вазирлик раҳбарлари қисқа вақт ичида бюджетдан ажратилган 100 миллиард сўм ҳисобидан боғча ва мактабларни спорт анжомлари билан жиҳозлаши лозим.

Шунингдек, жорий йилда 4 мингдан ортиқ мактабда 20 мингта спорт тўгараги йўлга қўйилиб, 520 минг нафар ўқувчи қамраб олинади. Масъул вазирлик раҳбарлари вилоят ҳокимлари билан бирга 1 мартдан бошлаб, спорт федерацияларини, олимпия, жаҳон, Осиё ва мамлакат чемпионларини республика бўйича мингта мактабга бириктириши, ёшларни профессионал спортга жалб қилиш бўйича ‘маҳорат сабоқлариъни йўлга қўйишлари керак. Ёшлар қалбида спорт турларига қизиқиш уйғотиш, уларни баркамол авлод қилиб тарбиялашимиз зарур
», — деди Президент.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, айни пайтда республикадаги 52 мингдан зиёд спорт иншоотлари аҳолининг атиги 6 фоизига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

«Шу боис ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун ижтимоий шериклик асосида уйларда ҳам спорт таълимини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ. 1 мартдан бошлаб, оилавий нодавлат спорт таълими тизимини Сирдарёда тажриба тариқасида жорий қилишимиз лозим», — деди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев таниқли спортчиларни мактабларга бириктириш бўйича топшириқ берди

Жамият янгиликлари