12:02 / 01.02.2021
1 640

Учкўприкда “Хумо тўқимачи” МЧЖдан 450 млн. сўм солиқ қарзи ундириб олинди

Учкўприкда “Хумо тўқимачи” МЧЖдан 450 млн. сўм солиқ қарзи ундириб олинди
Мажбурий ижро бюроси Учкўприк туман бўлими иш юритувида Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг 2020 йил ноябрь-декабрь ойларидаги 6 та қарорига асосан тумандаги “Хумо тўқимачи” масъулияти чекланган жамиятидан жами 450 млн. сўм солиқ қарзи ундириш юзасидан ижро ҳужжати мавжуд.

Аслида, солиқ тўловчи сифатида “Хумо тўқимачи” МЧЖ томонидан солиқ қарзи ихтиёрий тўланмаётганлиги бўйича тегишли қарорлар Мажбурий ижро бюроси туман бўлимига тез-тез келиб тушиб турган бўлиб, 2019-2020 йиллар давомида ҳам ушбу жамият билан жуда кўплаб мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилган.

Хусусан, жамият солиқлар ўз вақтида тўламаганлиги сабабли Бюро органига келиб тушган ижро ҳужатларига асосан жамият балансида бўлган ошхона бино-иншоотлари, жамиятда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар хатланган, бироқ онлайн аукцион орқали сотилмасдан жамият ҳар сафар солиқларни тўлаб берган.

Бу сафар ҳам қарздор “Хумо тўқимачи” МЧЖ томонидан 450 млн. сўм солиқ қарзи ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилиб, жамиятнинг банк ҳисобрақамларига инкассо топшириқномаси қўйилган ва жамият балансидаги мулклар хатланган.

Жорий йилнинг 21 январь куни жамият масъул шахслари томонидан 450 млн. сўм солиқ қарзи тўлиқ тўлаб берилган, бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас эди, чунки жамиятдан қўшимча равишда белгиланган миқдорда ижро йиғими ундирилган ва мансабдор шахсининг маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Учкўприкда “Хумо тўқимачи” МЧЖдан 450 млн. сўм солиқ қарзи ундириб олинди