date
views 1 680

Электрон келиб тушган ижро ҳужжати электрон ҳал қилинди

Электрон келиб тушган ижро ҳужжати электрон ҳал қилинди
Мажбурий ижро бюроси органлари фаолиятига замонавий ахборот техника воситаларини жорий этилиши нафақат ушбу орган фаолияти ривожи учун, балки тадбиркорлик фаолияти субъектлари манфаати учун ҳам самарали хизмат қилмоқда.

Жумладан, 25.12.2020 йилда Бюронинг Фарғона шаҳар бўлимига Асака туманлараро иқтисодий судининг қарздор МЧЖ шаклидаги “Fergana Oseana” қўшма корхонасидан ундирувчи “Асака ёғ” акциядорлик жамияти фойдасига 507 млн. 577 минг сўм ундириш ҳақидаги 4-1702-2001/361-сонли ижро ҳужжати электрон тарзда келиб тушган ва ушбу ижро ҳужжати бўйича бир иш куни давомида ижро иши юритувини қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинган.

26.12.2020 йилда қарздор МЧЖ шаклидаги “Fergana Oseana” қўшма корхонасига бу ҳақда маълум қилиниб, суд қарори ижроси учун 16 кунлик ихтиёрий муддат белгиланганига қарамасдан 11.01.2021 йилга қадар ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.

Шунга кўра, мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказишга киришилиб “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлари ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ ундирувни биринчи навбатда пул маблағларига қаратиш мақсадида қарздор жамият банк ҳисоб рақамига инкассо топшириқномаси қўйилган.

Шундагина қарздор “Fergana Oseana” қўшма корхонаси 507 млн. 577 минг сўм қарзини 18.01.2021 йил кунги 13-сонли тўлов топшириқномаси билан “Асака ёғ” акцидорлик жамиятига тўлиқ ўтказиб берди. Ижро ҳужжати талабларини ўз вақтида бажармаганлиги сабабли 10 млн. 151 минг сўм миқдорда ижро йиғими қўшимча ундириб олиниши таъминланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Электрон келиб тушган ижро ҳужжати электрон ҳал қилинди