22:00 / 01.02.2021
2 622

Андижонда суд раиси судьялик одоб-ахлоқини бузгани учун ишдан олинди

Андижонда суд раиси судьялик одоб-ахлоқини бузгани учун ишдан олинди
Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати Андижон вилоятидаги судлардан бирининг раиси ишдан олиниши борасида тарқалган гап-сўзлар қанчалик ҳақиқатга мос келиши ҳақидаги «Дарё» сўровига жавоб берди.

Мазкур сўровгв кўра 2020 йилнинг ноябрь ойида Андижон вилоятидаги шаҳар судларидан бирининг раиси ишдан олингани, бунга эса судьянинг ахлоқсиз хатти-ҳаракати сабаб бўлгани ҳақида маълумот келиб тушган.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати раҳбари Турсунали Акбаровнинг «Дарё»га маълум қилишича, ҳақиқатан ҳам Андижон вилоятидаги шаҳарлардан бирининг суд раиси вазифасидан озод этилган.

«Бунга собиқ суд раиси судьялик одоб-ахлоқини бузгани сабаб бўлган. Бироқ шахсий ҳаёт дахлсизлиги нуқтаи назаридан собиқ судьянинг исм-шарифи ва ишхонасининг аниқ манзилини очиқлаш мақсадга мувофиқ эмас», – деди Турсунали Акбаров.

Маълумот учун, 2020 йилда жами 27 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилиб, лавозимидан озод қилинган. Бунга учта ҳолатда судьянинг бошқа ишга ўтгани (улар орасида республика раҳбарлик идораларида масъул вазифага тайинлангани ҳам бор), бешта ҳолатда эса судья ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзгани сабаб бўлган.

Шунингдек, судьялик қасамёди ва одоб-ахлоқ қоидаларини ҳамда одил судловни амалга оширишда қонун талабларини қўпол равишда бузган 12 нафар судья тизимдан четлатилган. Улардан бири жиноий жавобгарликка тортилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда суд раиси судьялик одоб-ахлоқини бузгани учун ишдан олинди