09:30 / 02.02.2021
1 608

Самарқандда ЙПХ ходимларига пора беришга уринган ҳайдовчилар қўлга олинди

Самарқандда ЙПХ ходимларига пора беришга уринган ҳайдовчилар қўлга олинди
Фото: Самарқанд вилоят ИИБ
Самарқандда 2021 йилнинг январь ойида ЙПХ ходимларига тўрт маротаба пора беришга уриниш қайд этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 26 январь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани яшовчи М.Р. «ЗИЛ-130» юк машинасини ноқонуний тарзда қайта жиҳозлаб, ҳаракатланиб кетаётганда вилоят ИИБ ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган. Ҳайдовчи автомобилини тегишли ҳужжатларсиз бошқариб келаётгани аниқлангач, «ЗИЛ-130» жарима майдончасига жойлаштирилган.

27 январь куни М.Р. вилоят ИИБ ЙҲХБ 4-отряд биносида хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ инспекторига машинасини «стоянка»дан чиқариб бериши эвазига 1 миллион 200 минг сўм таклиф қилган ва пулни пора тариқасида бераётган вақтида вилоят ИИБ Ўз хавфсизлик бўлими ва Пастдарғом туман прокуратураси ходимлари томонидан ушланган.

Шунингдек, 26 январь куни ЙПХ инспектори М-37 йўлининг Каттақўрғон туманидан ўтувчи қисмида Самарқанд—Навоий йўналиши бўйлаб давлат рақами яширилган ҳолда ҳаракатланиб келган Андижон вилояти Асака туманида яшовчи Т.Ж. бошқарувидаги Cobalt’ни тўхтатган. Ҳайдовчи машинани ҳужжатсиз бошқариб келаётгани аниқланиб, маъмурий баённома расмийлаштирган. Сўнгра машина жарима майдончасига қўйилган.

Бу фуқаро ҳам Cobalt’ини жарима майдонидан чиқариб бериши эвазига ЙПХ инспекторига 1 миллион сўм пора таклиф қилган. ЙПХ инспектори уни пора бериш ҳаракатининг оқибатларидан огоҳлантирган, кейин эса ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган.

Ҳолат бўйича ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими ва Каттақўрғон туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро ЙПХ инспекторига 1 миллион сўм пулни пора сифатида берган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланган.

Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ЙПХ ходимларига пора беришга уринган ҳайдовчилар қўлга олинди