
Бюронинг Ғозғон шаҳар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида жорий йилнинг январь ойи давомида жами 6 нафар собиқ эр-хотинлар яраштирилиб, оилалар тикланиши натижасида 10 нафар вояга етмаган фарзандлар ҳам ота ҳам она меҳридан баҳраманд бўлишига эришилди.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг 03.06.2015 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор С.Ш.дан ундирувчи Ҳ.Ҳ фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ёки бошқа даромадларининг 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Ижро жараёнида давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тўғри тушунтириш ишлари натижасида ушбу ёш оила яраштирилиб, ижро ҳужжати ундирувчига қайтарилди.
Бундай тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш учун туман бюро бўлимида тизимли ишлар давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар