12:30 / 02.02.2021
2 005

“Мерседес-Бенц”га яширилган 515 миллион сўмлик телефонлар фош қилинди

“Мерседес-Бенц”га яширилган 515 миллион сўмлик телефонлар фош қилинди
Божхона органлари ходимлари товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши мунтазам тезкор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Тошкент вилояти ҳамда Фарғона вилояти божхона бошқармалари Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимларми билан хамкорликда, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада, фуқаро Т.И. бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли автоулов белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, автомашинага фуқаро М.А. томонидан ортилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 515,8 миллион сўмлик, 9 хил турдаги жами 589 дона уяли алока воситалари ва 4 дона Mi Smart Band 5 номли электрон қўл соатлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Мерседес-Бенц”га яширилган 515 миллион сўмлик телефонлар фош қилинди