1 677
Божхоначилар юртимизга олиб кирилиши тақиқланган 132 минг дона лазерли нур тарқатгичларни фош этишди
Божхона органлари томонидан божхона чегара орқали товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудига ноқонуний тарзда кириб келишига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Чуқурсой техник идора” ҳамда “Чуқурсой” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи жамиятлардан бирининг номига хориждан келтирилган юк контейнери белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, 549 млн. сўмлик 277 472 дона хўжалик моллари ҳамда четдан олиб кириш ва сотиш тақиқланган 1 млрд. 319 млн. сўмлик 132 000 дона лазерлар борлиги аниқланди. Жами қиймати 1 млрд. 869 млн. сўмни ташкил этувчи мазкур товар моддий бойликлари ўрнатилган тартибда вақтинча сақловга олинди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 февралдаги 50-сон қарорига мувофиқ, 2013 йил 1 мартдан бошлаб лазер нурли кўрсаткичлар сифатида фойдаланиладиган портатив лазерли нур тарқатгичларни республикамизга олиб кириш ва сотиш тақиқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди