16:43 / 02.02.2021
1 671

Алимент тўламаган яккабоғлик оталарга чора кўрилди

Алимент тўламаган яккабоғлик оталарга чора кўрилди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлими ва Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман суди ҳамкорлигида ўтказилган суд мажлисида вояга етмаган фарзандлари учун алиментни тўлашдан бўйин товлаган 3 нафар қарздорларга нисбатан жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди.

Улардан бири Н.Н. тумандаги «Дархон» МФЙда яшайди. Собиқ турмуш ўртоғи билан ажрашгани боис, фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судининг 2012 йил 6 июндаги буйруғи билан ундирувчи Г.Ж. фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати МИБ Яккабоғ туман бўлими иш юритувига олинган бўлиб, қарздорга бу ҳақда тушунтириш берилгани ва бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай Н.Н. алимент тўлашни пайсалга солиб келди. 2020 йилнинг 1 январидан 2021 йил 1 февралига қадар ҳисобланган қарздорлик 8 млн 300 мингга етди. Охир-оқибат мазкур ижро ҳужжати мазмунан кўриб чиқиш учун судга оширилди. Суд мажлисида оталик бурчини унутган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47/4-моддаси билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, тумандаги «Дархон» МФЙда яшовчи қарздор фуқаро Ў.Х. 1 нафар фарзанди учун тўламаган 5 миллион сўм, «Жайчи» МФЙда яшовчи фуқаро У.К, 1 нафар фарзандига тўламаган 3 миллион 500 минг сўм қарздорлиги учун уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Алимент қарз эмас фарзлигини унутмайлик!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент тўламаган яккабоғлик оталарга чора кўрилди